avatar
Куч
70.34
Рейтинг
+27.34

Nurmuhamedov Davron Tohir o'g'li

Мақолалар

Атеросклерознинг вужудга келишида психологик омиллар роли

Бугунги кунда қон-томир хасталиклари муаммоси жамият ҳаётидаги энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Бу турдаги касаллик, яъни атеросклероз энг кенг тарқалган ва хавфли хасталиклардан бири бўлиб, соғлиқни сақлаш департаменти маълумотлари бўйича 1 555 000 ўлим ҳолларидан 843 410 таси айнан шу касалликка тўғри келади. 

Давлат раҳбарлари ва раъият: ҳукуклар ҳамда вазифалар

Маънавият
Мусулмонларнинг ишларига раҳбарлик қилувчи ҳоким хоҳ давлат тепасида турадиган бўлсин, хоҳ идора бошлиғи бўлсинлар, уларнинг раъият олдида маълум вазифа ва ҳақ-ҳуқуқлари бор.
Раъиятнинг раҳбарлардаги ҳақ-ҳуқуқлари, аввало адолат билан-уларга муомала қилиш, тўғри ва одил сиёсат юргизиш, халқ ҳаёти учун осойишталик ва тинчлик ўрнатиш, Қуръони

Xalqaro hujjatlarda vijdon erkinligining aks etishi

Қонунчилик
XX asr ilm-fan, texnika-texnologiyalarning tez sur’atda rivojlanish asri sifatida insoniyat tarixiga muhrlandi. Shu bilan birga o’tgan asrning eng katta yutuqlaridan biri sifatida inson xuquqlariga oid mushtarak halqaro normativ bazaning yaratilishini ham keltirish mumkin. Bu davrgacha bo’lgan pallada inson huquqlari xalqaro miqiyosda muhofazaga olinmagan bo’lsa, o’tgan asrning o’rtalariga kelib inson xuquqlarini xalqaro darajada himoya qilishga qaratilgan umumiymexanizm shakllantirildi.

“Иегова шоҳидлари” ташкилотининг миссионерлик фаолияти

Бугунги глобаллашув замонида инсонлар орасида бошқа динни тарғиб қилиш, инсон қалби ва онгини забт этишга, ўз динидан воз кечишга қаратилаётган миссионерлик ҳаракати авж олмоқда.  Бу ҳаракатлар асосан жимжимадор шиорлар ва “ҳайрия” тадбирлари остида олиб бориляпти. Миссионерлик билан шуғулланаётган ташкилотлар орасида “Иегова шоҳидлари” ташкилоти олдинги ўринларда қайд этилади.  Бу ташкилотга 1870-йили АҚШда Чарлз Рассел томонидан асос солинган.

Замонавий раҳбар доимо олдинга интилиб яшаши керак

Раҳбарман, етакчиман деган инсон, аввало, ўз олдига, халқим эртага бировнинг қўлига қараб қолмаслиги учун мен ўзим нима иш қилдим, бугун қандай чора-тадбирларни оширмоқдаман, деб савол қўйиши ва шу саволга жавоб топиши керак. Раҳбар ўзини бошқалар билан тенг олиб гаплашадиган, бошқаларнинг дард-у ташвишларини баҳам кўришга тайёр бўлган инсонни ўз

Раҳбар – миллат таянчи

Маънавият
Маданият ва маърифат

Адолатли иш юритган султон, олтмиш йил узлуксиз ибодат қилгандан афзалдир.
Қиёмат кунида Аллоҳ олдидаги энг севимли, ҳурматли киши адолатли ҳукмдордир (имомдир).
Пайғамбаримиз Муҳаммад расулуллоҳ
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам)

Яшаш хуқуқи-энг олий неъмат

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

      Инсон ҳаёти бу бебаҳо ва ҳеч бир нарса билан таққослаш мумкин бўлмаган энг олий неъматдир. Жазоларнинг энг оғири ва юқориси, яъни энг олий жазо ўлим жазосидир. Бу жазо натижасида инсон унга берилган энг олий неъмат – ҳаётидан маҳрум этилади. Албатта, ҳаёти билан бирга инсон ўзига берилган бошқа барча ҳуқуқлардан ҳам бутунлай маҳрум бўлади. Ўлим жазоси – бу давлат томонидан, қонунга мувофиқ, суд ҳукми билан белгиланган тартибда инсонни ҳаётидан маҳрум қилиш демакдир.Охирги ўн йил мобайнида ҳар йили ўрта ҳисобда учта мамлакатда барча жиноятлар учун ўлим жазоси бекор қилинмоқда.Эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлидан бораётган мустақил давлатимиз учун жаҳон ҳамжамиятининг инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ва демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш борасидаги мавжуд сиёсий жараёнлари билан ҳамоҳанг равишда қадам ташлаши муҳим ҳисобланади. Яшаш ҳуқуқи инсоннинг барча ҳуқуқ ва эркинликларининг пойдеворини, дастлабки асосини ташкил этади. У дунё цивилиза-циясининг мутлақ қадриятидир, зеро, инсон ҳаёт бўлгандагина унинг бошқа ҳуқуқлари муайян маъно ва аҳамиятга эга бўлади.  



УРУШ! НОМИНГ ЎЧСИН ЖАХОНДА.........

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

УРУШ! НОМИНГ ЎЧСИН ЖАХОНДА.........


Ҳамон битмас сен солган алам.


Сен туфайли кўп хонадонда,


Ота номли буюк шодлик кам. (Зулфия)


 


                                                                 


  Инсоният бутун тарихи мобайнида бор-йўғи 292 йилгина урушларсиз яшаган. Англия ва Франсия ўртасида 1337 йилдан 1453 йилгача, жами 115 йил давом этган уруш жаҳон тарихидаги энг узоқ уруш ҳисобланади. Ҳозиргача Ер юзида жами 15 мингдан ортиқ уруш бўлган, шундан 5700 таси катта урушлар эди, қабилалараро этник урушлар бунга кирмайди. Улар сони XVI асрда 106 та, XVII асрда 231 та, XVIII асрда 703 та бўлса, XIX асрда 730 тага етган. Ўтган асрда эса Иккинчи жаҳон урушигача 882 та, ундан кейин эса 300 дан ортиқ уруш бўлди. Урушлар оқибатида XVII асрда 3,3 миллион, XVIII асрда 5,4 миллион, XIX асрда 5,7 миллион киши ҳалок бўлди. Ўтган асрдаги Биринчи жаҳон урушида 10 миллион, Иккинчи жаҳон урушида 52 миллион киши қурбон бўлди. Мутахассислар ҳисобича, Юлий Цезар давридаги урушларда битта одамни ҳалок қилишга 1 доллар, Наполеон даврида 1000 доллар, Биринчи жаҳон урушида 21000, Иккинчи жаҳон урушида 200.000 доллар миқдорида маблағ сарфланган.


 



ДАВВОНИЙНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ (давоми)

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

     Даввонийнинг илмий мероси жуда ҳам кўп бўлиб, у фиқҳ, калом, фалсафа, мантиқ, ахлоқшунослик, риёзиёт ва геометрия соҳалари бўйича рисолалар ёзган. Ўша даврда унинг асарлари олимлар орасида кенг тарқалган бўлиб, улар кўп фанлар бўйича расмий қўлланма вазифасини ўтаган.


Даввоний араб ва форс тилларини мукаммал билган ва бу тилларда китоб ва рисолалар ёзган ҳамда калом, тасаввуф, фалсафа ва ақлий билимларни пухта ўзлаштирган.


Даввоний араб ва форс тилларида бир қанча китобларни таълиф қилган. Бу сарларнинг аксарияти калом, тасаввуф, фалсафа ва балоғат соҳаларига тегишлидир. Даввонийнинг тасаввуф ва фалсафа соҳаларида ёзган асарларининг аксарияти кўплаб шу соҳаларда ёзилган машҳур асарларнинг шарҳларига илова ёки ҳошия тарзида битилган. Даввоний тафсир соҳасида ҳам хизмати беқиёсдир. Олим гарчи бир бутун тафсир таълиф қилмаган бўлсада, баъзи сура ва оятларга бағишлаб китоб ва рисолаларни таълиф қилган.



ДАВВОНИЙНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

     Даввонийнинг тўлиқ исми Жалолуддин Муҳаммад ибн Асъад ас-Сиддиқий ал-Козаруний ад-Даввоний аш-Шофиий бўлиб, мил. 830-1427 йили Эроннинг Козарун вилоятига қарашли Даввон қишлоғида таваллуд топган. Даввонийни Муҳаммад ибн Асъад, Саъдуддин Асъад ёки Муҳаммад Асъад ибн Саъдуддин деб ҳам аташган. Даввонийга “аш-Шофиий” нисбати берилиши фақат бир манбада қайд қилинган бўлиб, у “Луғатнома (7-ж. 9868 б. )”дир. Бошқа манбаларда бу нисбат қайд қилинмаган.


Даввонийга ас-Сиддиқий нисбати берилиши бежиз эмас. Чунки, Даввоний халифа Абу Бакр ас-Сиддиқ (р. а. )нинг авлодидан, яъни Даввонийнинг шажараси Абу Бакр (р. а. )га етиб боради деб тахмин қилинади. Шунинг учун ҳам алломага ас-Сиддиқий нисбати берилган.



Даввонийнинг “Шарҳ ал-ақоид ал-Аздия ” асари ва унга ёзилган шарҳлар

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

  Аздуддин Абдураҳмон ибн Аҳмад ал-Ийжий(в. 1355-й. )нинг машҳур рисолаларидан бири “Ақоид ал-Аздия”-дир. Бу рисола ашъария таълимоти бўйича ёзилган ва ушбу рисоланинг матни икки варақдан иборат. Ушбу “Ақоид ал-Аздия”га кўплаб олимлар шарҳ ва ҳошиялар ёзишган:


  1. Али ибн Муҳаммад ибн Али ал-Журжоний(1340-1413), у Шерозда яшаб ижод этган ва кўплаб китоб ҳамда ҳошиялар ёзган. Аздуддиннинг “Ақоид ал-Аздия” номли китобига ҳам “Шарҳ ал-ақоид ал-Аздия” номли шарҳ ёзган[1];

  2. Али ибн Муҳаммад ат-Тусий ал-Батарконий Эълоуддин (в. 1473 й. )дир. Батарконий Самарқандда яшаб, ижод этган ҳанафий олимларидан биридир. Батарконий Аздуддиннинг “Ақоид ал-Аздия” номли китобига “Ҳошия ал-ақоид ал-Аздия” номли ҳошия ёзган[2];     



The four wives

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

There was a rich merchant who had four wives. He loved the 4th wife the most and adorned her with rich robes and treated her to delicacies. He took great care of her and gave her nothing but the best.


He also loved the 3rd wife very much. He’s very proud of her and always wanted to show off her to his friends. However, the merchant is always in great fear that she might run away with some other men.


He too, loved his 2nd wife. She is a very considerate person, always patient and in fact is the merchant’s confidante. Whenever the merchant faced some problems, he always turned to his 2nd wife and she would always help him out and tide him through difficult times.



Соғлом авлод шаклланишида маҳалланинг ўрни

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

     Ўзбек фарзанди дастлабки жамият тарбиясини айнанмаҳаллада олади. Унинг тафаккури кўпчилик ичида, қўни–қўшниларнинг яхши–ёмон кунларида биргабўлиш орқали шаклланади. Ўзидан катталарнинг муомаласи, юриш–туриши, одоб–ахлоқи, ўзаро оқибатига қараб ҳаракат қила бошлайди.     


                                                                              И.А.Каримов


Маҳалла–Ўзбекистоннинг муайян тарихий шароитларда, асрлар давомида шаклланиб, фаолият кўрсатаётган, аҳоли яшайдиган маъмурий–ҳудудий уюшма  ҳисобланади. Ўзбек жамиятида жамоа бўлиб яшашнинг энг олий шакли маҳалладир. Юртбошимиз маҳалланинг жамиятда тутган ўрни, унинг ёшлар камолоти, маънавияти шаклланишидаги таьсирини эътироф этиб, бу масканга қуйидагича таъриф берадилар, “Маҳалла камдан–кам мамлакатда мавжуд бўлган ноёб идора,  миллий қадриятларимизни асраб–авайлашда, эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталигини мутаҳкамлашда, ёшларимизни комил инсонлар этиб тарбиялашда муҳим роль ўйнаб келмоқда”.


   Демак, жамият манфаатлари билан ҳар бир алоҳида олинган фуқаролар ва улар оиласи манфаатлари кесишган жой–бу маҳалладир. Унда ўта қизиқиш ва эҳтиёжлардан тортиб, ҳар бир оиланинг моддий ва маънавий эҳтиёжлари уйғунлашади.